Америка Қўшма Штатларида Эрон ўзининг ядровий иншоотларидан Америка кучлари уларга зарба беришдан олдин уранни олиб ташлашга муваффақ бўлганлигини кўрсатадиган ҳеч қандай разведка маълумотларига эга эмас.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Сизга айта оламанки, Қўшма Штатларда бойитилган уран зарбадан олдин олиб ташланганига оид ҳеч қандай маълумот йўқ. Шанба оқшомида амалга оширилган зарбалар муваффақияти туфайли у вайроналар остида кўмилган", - деди у.