Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда туғилган ҳамма болага ҳам автоматик фуқаролик берилмайди: Оқ уй янги чекловлар жорий этди

АҚШда туғилган ҳамма болага ҳам автоматик фуқаролик берилмайди: Оқ уй янги чекловлар жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп «туғруқ туризми»ни чеклаш ҳамда Америка фуқаролигини ҳимоя қилишга қаратилган иккита фармонни имзолади.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, айрим тоифадаги хорижликларнинг фарзандларига туғилган жойи ҳуқуқига кўра автоматик равишда АҚШ фуқаролиги берилмайди. Бу чеклов АҚШ ҳукумати томонидан мамлакатга қарши деб топилган шахслар, хорижий террорчилик ташкилотлари аъзолари ҳамда чет давлатлар манфаатларини ифода этувчи шахсларга дахлдор.

Иккинчи фармон билан Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлигига «туғруқ туризми» амалиётига барҳам бериш вазифаси юкланди. Эндиликда фарзандига туғилиш бўйича АҚШ фуқаролигини олиб бериш мақсадида мамлакатга келаётган чет эл фуқароларининг ҳудудга киришига йўл қўйилмайди.

Оқ уй маъмуриятининг таъкидлашича, АҚШ фуқаролиги «бебаҳо ва юксак неъмат» ҳисобланади. Янги чора-тадбирлар унинг аҳамиятини муҳофаза қилиш ҳамда мамлакат иммиграция тизимидан суиистеъмолчилик мақсадида фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, расмий Вашингтон айрим «туғруқ туризми» схемалари амалдаги иммиграция қоидаларини четлаб ўтишга кўмаклашувчи жиноий гуруҳлар билан боғлиқ эканини билдирган.

Киритилди: 11:05 07.08.2026. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!