Бугун 9 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Трамп сиёсатига қарши йирик намойишлар бошланди

АҚШда Трамп сиёсатига қарши йирик намойишлар бошланди

Мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Акцияда касаба уюшмалари, экологлар, Фаластин тарафдорлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этмоқда.

Намойишчилар Трамп томонидан жорий қилинган тарифларга қарши норозилик билдиришмоқда. Бу норозилик намойишлари бошланишидан олдин Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обама ва АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис президент сиёсати ҳақида салбий фикр билдирди.

Телеканал таъкидлаганидек, намойишчилар Трамп ва унинг маслаҳатчиси Илон Маск ҳақида кескин баёнотлар ёзилган плакатларни кўтариб, шиорлар айтиш орқали президент сиёсатига норозилик билдирмоқда.

"Ҳар хил ёшдаги ва миллатга мансуб одамлар Трамп маъмуриятидан, айниқса ирқчилик, соғлиқни сақлаш ва инсон ҳуқуқлари сиёсатидан норозилигини билдириш учун йиғилишди", деб таъкидлайди ABC News.

Киритилди: 03:39 06.04.2025. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!