Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда шатдаун тугадими?

АҚШда шатдаун тугадими?

АҚШ Сенати федерал ҳукуматни 2026 йил 30 январгача қайта очиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади ва якуний тасдиқлаш учун Вакиллар палатасига юборди.

Овоз бериш жараёни АҚШ телевидениеси орқали намойиш этилган.

Овоз беришдан кейин 60 сенатор ҳужжатни қўллаб-қувватлади, 40 нафари эса қарши чиқди.

Энди қонун лойиҳаси Вакиллар палатасига юборилади. Шундан сўнг уни АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаши керак. Бу жараён бир неча кун давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ федерал ҳукумати маблағ етишмаслиги сабабли 1 октябрь куни ярим тунда ўз фаолиятини қисман тўхтатган эди. Бу АҚШ Конгрессидаги ҳукмрон Республикачилар ва мухолифатдаги Демократик партиялар вакиллари бир қатор харажатлар моддалари, жумладан, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича келиша олмагани учун юз берди. Улар бир-бирларини ёпилишни провокация қилишда ва уни сиёсий мақсадларда узайтиришда айблайдилар.

Киритилди: 11:00 11.11.2025. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!