АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Анна Паулина Луна федерал ҳукуматнинг қисман ёпилиши (шатдаун) Шукрона кунигача (27 ноябр) ёки ундан ҳам узоқ давом этиши мумкинлигини айтди.
Шатдаун 1 октябрда республикачилар ва демократлар ўртасида харажатларнинг бир қанча бандлари, жумладан, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича келишмовчиликлар натижасида молиялаштирилмагани сабабли бошланган. Ҳар икки партия бир-бирини сиёсий манфаатлар учун инқирозни провокация қилиш ва чўзишда айблайди.
Шу билан бирга, АҚШ қонунчилигига кўра, миллий хавфсизлик, инсон ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган департаментлар ва идоралар ўз фаолиятини давом эттиради, маошсиз ишлашга мажбурланган ходимлар эса кейинроқ маош олади.