Афсонавий рэпер 2Pac 1996 йилда, 25 ёшида отиб ўлдирилган эди. Қотилликка 27 йил бўлганига қарамай бу иш юзасидан ҳеч кимга расмий айблов қўйилмаган эди.
Ҳибсга олинган Дуэйн Дэвис 60 ёшли наркосавдогар бўлиб, унинг уйидан далиллар топилган.
Қотиллик вақтида Cadillac машинасида 4 нафар гумонланувчи бўлгани полицияга маълум эди. Ҳозирда уларнинг ичида фақатгина Дуэйн Дэвис тирик.