«Россия ҳақиқатан ҳам бу урушга барҳам беришни хоҳлаяптими-йўқми, деган масалада АҚШдаги барча хаёллар йўқолганидан хурсандман. Америкада Россияга нисбатан барча қарама-қаршиликлар ва қўрқувлар ҳам йўқолишига ишонаман.
Россияликларни музокаралар столига ўтқазиш керак. Ниҳоят уларни увиллатадиган санкцияларни жорий этиш керак. Украинга уларни урушни тугатишга мажбур қиладиган барча нарсани бериш керак. Бунинг иложи бор.
Бугун Украинани ҳимоя қилаётган ҳар бир нарса ҳақида аввал бизга “имконсиз”, кейин “жуда қийин”, сўнг эса “бу қадар тез эмас”, дейишган. Кейин Америка қарор қабул қилган. Бу иш берди. Американинг кучи мутлақ эди»,
— деди Украина раҳбари душанба куни эрталаб Украина фуқароларини Мустақиллик куни билан табриклар экан.