Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди

АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди

Май ойининг сўнгги кунларида АҚШнинг Вермонт штати университетида битирув маросими бўлиб ўтади. Талабалардан ташқари Макс лақабли мушук ҳам университетда таҳсил олганлик ҳақида сертификат — махсус дипломга эга бўлади. Мушук таълим масканига бўлган садоқати ва талабаларни психологик жиҳатдан қўллаб келгани учун мукофотланади. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар берди.

Бундан ташқари талаба-мушук “Doctor in Litter-ature” фан доктори даражасини ҳам олади. Албатта, буларнинг бари ҳазил тариқасида ташкил қилинган. Таржимада “Litter” — уй ҳайвонларининг ахлати деган маънони билдиради.

Қайд этилишича, Макс Каслтон университети кампусида барча талабаларнинг севимли уй ҳайвонига айланган. Тўрт йил аввал мушукни Эшли Доу исмли қиз топиб олган ва талабалар ётоқхонасига олиб келган. Ўша кундан бошлаб Макс эгаси Эшлининг уйидан унчалик узоқ бўлмаган жойдаги кампусга тез-тез келишга одатланди. Мушук университет маърузаларига қатнашиб, талабаларнинг елкасига чиқиб олар, турли экскурсияларда иштирок этарди.

Маҳаллий телеканалга берган интервьюсида қабул комиссияси директорининг ўринбосари ўзининг илиқ фикрлари билан бўлишди:

Экскурсияга боришимиздан аввал мушук бизни ташқарида кутиб олади ва бутун саёҳат давомида бизга ҳамроҳлик қилади, — деди Брендон Кеннеди.
Мушук эгаси Эшлининг айтишича, ўқув йили ниҳоясига етаётганидан Макс жуда хафа. У албатта кампусга яна келиб туради ва талаба дўстларини кейинги ўқув йилида кутиб олади.
Киритилди: 13:47 21.05.2024. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!