Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда мигрантлар реалити-шоусида фуқаролик учун беллашади

АҚШда мигрантлар реалити-шоусида фуқаролик учун беллашади

АҚШда The American номли реалити-шоуси ташкил этилади, унда мигрантлар АҚШ фуқаролиги учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Тhe Daily Mail хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ушбу шоу концепцияси билан шахсан АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм шуғулланмоқда.

Шоуда 12 нафар ноқонуний мигрант АҚШ фуқаролигини олиш учун беллашади. Иштирокчилар поездда бутун Қўшма Штатлар бўйлаб саёҳат қилиб, минтақавий маданий топшириқларни бажаришади. Масалан, Висконсинда ёғоч айлантириш ёки Сан-Францискодаги конларда олтин йиғиш шулар жумласига киради.

Барча иштирокчилар аввалдан потенциал фуқаролар сифатида сараланади, ҳатто ютқазганларга ҳам фуқаролик олиш учун оддий тартибда ариза топширишда “устунлик” ҳуқуқи берилади.

Киритилди: 10:05 17.05.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!