АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Пентагоннинг асосий ҳарбий режалаштирувчиси, генерал-лейтенант Бретт Сильвияни лавозимидан озод этди.
The Atlantic нашрининг манбаларига кўра, АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг стратегик режалаштириш бошқармасига раҳбарлик қилган генералнинг ишдан бўшатилишига расмий изоҳ берилмаган. Унинг маълумотлари қўмита сайтидан ўчирилган, ўрнига эса ҳозирча янги раҳбар тайинланмаган.
Манбалар истеъфога Ҳегсетнинг генералга нисбатан «ишончини йўқотиши» ҳамда Пентагоннинг сиёсий масалалар бўйича раҳбар ўринбосари Элбриж Колби билан келишмовчиликлар сабаб бўлганини билдирмоқда.
Ушбу қарор АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқаётган бир пайтда қабул қилинди.