Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШда интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ёрдами билан қидирувда бўлган шахс АҚШда қўлга олинди.

Ушбу шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган «кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш» жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган.

Интерпол ММБ томонидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ахборот алмашинуви ва музокаралар натижасида унинг депортация қилинишига эришилган.

Қидирувдаги шахс 13 июл куни Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган ва Интерпол ММБ ходимларига топширилган. Ҳозирда қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 20:40 14.07.2025. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!