Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда икки енгил самолёт тўқнашди: 1 киши ҳалок, 3 киши яраланди

АҚШда икки енгил самолёт тўқнашди: 1 киши ҳалок, 3 киши яраланди

АҚШнинг Колорадо штатида икки енгил самолёт ҳавода тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.

Ҳодиса икки самолёт бир вақтнинг ўзида Форт-Морган аэропортига қўнишга уринганда содир бўлгани маълум қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳар бир самолётда иккитадан киши бўлган.

АҚШ Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) ҳалокат сабабларини тергов қилмоқда.

Киритилди: 17:45 01.09.2025. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!