Нью-Йорк суди Колумбия наркокартелининг собиқ раҳбари, Отоньель лақабли Дайро Усугуни 45 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Дайро Усугу Колумбияда энг кўп қидирилаётган наркобарон ҳисобланади. Колумбия президенти Иван Дуке уни наркобарон Пабло Эскобарга қиёслади.
"Бугун эрталаб Бруклин федерал судида округ судьяси Дора Иризарри турли лақаблар билан танилган Колумбия фуқароси Дайро Антонио Усугуни гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган ва миллиардлаб даромад олган ҳарбийлаштирилган гуруҳ раҳбари сифатида жиноий фаолияти учун 45 йилга озодликдан маҳрум қилди", — деди АҚШ Адлия вазирлиги.
Суд, шунингдек, Дайро Усугани гиёҳванд моддалар билан боғлиқ яна иккита жиноятда айбдор деб топди. Ҳар бир жиноят учун у 45 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ барча муддатлар бир вақтнинг ўзида ҳисобга олинади. Шунингдек, суд наркобаронни 216 миллион доллар тўлашга мажбур қилди.
"Форс кўрфази клани"нинг раҳбари 2021 йил октябрь ойида ҳибсга олинган. Ўтган йилнинг май ойида у АҚШга топширилган эди. У 2023 йил январида ҳар учала айблов бўйича ҳам ўз айбини тан олди. 2015 йилда 1200 нафар Колумбия полицияси баронни қидирган. Ўша йили Колумбияда уни қидириш бўйича операцияда полиция ходимлари иштирок этган вертолёт ҳалокатга учраганди ҳамда 18 киши ҳалок бўлганди.
"Форс кўрфази клани"нинг раҳбари Колумбия расмийлари томонидан мамлакатдаги энг кучли жиноий гуруҳ деб аталган. У "оғир қуролланган ва ўта шафқатсиз" деб таърифланган. Картел аъзолари гиёҳванд моддалар контрабандаси, ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган. Форс кўрфази клани кўплаб гиёҳванд моддаларни етказиб бериш йўналишларини, шу жумладан Россияга ҳам назорат қилган.