Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда дронларга қарши етарлича мудофаа мавжуд эмас

АҚШда дронларга қарши етарлича мудофаа мавжуд эмас

АҚШ Қуролли Кучларида дронлардан ҳимояланадиган етарлича ҳимоя воситалари мавжуд эмас.

Бу ҳақда Fox News телеканалига АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Майкл Маккол маълум қилди.

"Бизда дронларни тўсиб қўйиш бўйича қарши чоралар йўқ ва биз уларни ривожлантиришимиз керак, чунки келажакда уруш шундай бўлади", — деди у.

"Ҳавода учувчисиз самолётлар тобора кўпайиб бормоқда, минглаб, миллионлаб. Ҳозир Пентагон замонавий ҳарбий технологияларни ривожлантириш учун кўпроқ маблағ ажратиши керак ва уларни Иккинчи Жаҳон уруши қолдиқлари сифатида қандайдир "динозаврлар"га айланган эски кемаларга сарфламаслиги керак.

6 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва замонавий дронлардан ҳимоя қилишга қаратилган фармонларни имзолади. Шу муносабат билан эълон қилинган Оқ уй ҳужжатларида таъкидланишича, бугунги кунда дронлар "жиноятчилар, террорчилар ва душман хорижлик актёрлар бу технологиялардан тобора кўпроқ фойдаланаётгани учун хавф ортиб бормоқда".

Киритилди: 09:31 09.06.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!