Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда демократлар 85 ёшли аёлни сиёсатдан кетишига ҳозирлик кўрмоқда

АҚШда демократлар 85 ёшли аёлни сиёсатдан кетишига ҳозирлик кўрмоқда

Демократлар АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери Нэнси Пелосининг 4 ноябрда истеъфога чиқишига ҳозирлик кўрмоқда.

Бу ҳақда Конгресс ва Калифорниядаги манбаларга таяниб, NBC телеканали маълум қилди.

Тармоқ маълумотларига кўра, 85 ёшли Пелоси қарийб 40 йил давомида вакиллик қилган Сан-Франсиско, Калифорния, округидан 2026 йилда Конгресс қуйи палатасига қайта сайланишдан бош тортиши мумкин. Собиқ спикер бу қарорни сешанба кунги қайта тақсимлаш ташаббуси бўйича овоз беришдан кейин эълон қилиши кутилмоқда. Тармоққа кўра, демократлар бу ҳаракатни қўллаб-қувватламоқда, чунки улар келаси йилги оралиқ Конгресс сайловларида қўшимча ўринларни қўлга киритишга умид қилмоқда.

Пелосининг матбуот котиби Ян Крагер NBC телеканалига собиқ спикернинг Конгрессга қайта сайланиш нияти бор-йўқлиги ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, у ҳозирда қайта тақсимлаш ташаббусини илгари суриш кампаниясига тўлиқ эътибор қаратган.

Киритилди: 09:45 04.11.2025. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!