Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Демократик партиянинг рейтинги рекорд даражада пасайиб кетди — CNN

 АҚШда Демократик партиянинг рейтинги рекорд даражада пасайиб кетди — CNN

Телеканал томонидан ўтказилган сўровномага кўра, Демократик партияни қўллаб-қувватлаш рейтинги ҳозир бор-йўғи 29 фоизни ташкил этган, бу 1992 йилдан бери CNN сўровномаларида қайд этилган энг паст кўрсаткич. Бундан ташқари, бу Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатини якунлаган 2021 йил январ ойидаги натижадан 20 фоизга паст.

Республикачилар партиясининг ҳам рейтинги унчалик юқори эмас — 36 фоиз. Аммо партиянинг ўз тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланиш даражаси юқорироқ — 79 фоиз, демократларда эса ушбу кўрсаткич 63 фоизни ташкил этади.

АҚШ аҳолисининг тахминан ярми ҳам Демократик, ҳам Республикачилар партияларини “ҳаддан ташқари радикал сиёсий қарашларга эга” деб ҳисоблайди.

Киритилди: 18:45 17.03.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!