Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради - барчаси тирик қолди

АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради - барчаси тирик қолди

АҚШнинг Теннесси штатида бортида 20 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Туллаҳома шаҳри расмийларига кўра, воқеа маҳаллий аеродромдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай содир бўлган. Самолётда бўлганларнинг барчаси тирик қолган, тўрт нафар жабрланувчи вертолётда шифохонага етказилган.

АҚШ Федерал Авиация бошқармаси (FАА) маълумотларига кўра, сўз юритилаётган самолёт икки двигателли De Havilland Canada DHC-6 Twin Otter бўлган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, самолёт парашютда сакраш машғулотларида фойдаланилган.

Интернетда жойлаштирилган фотосуратларда самолётнинг думи шикастланган ва қаноти йиртилган ҳолда ўт ичида ётгани акс этган. Шаҳар матбуот котиби Лайл Расселнинг айтишича, ҳалокатда аеропорт ва бошқа бинолар зарар кўрмаган.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум, АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ўз текширувларини бошлади.

Киритилди: 08:20 10.06.2025. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!