Американинг Аляска штатига қарашли Алеут ороллари яқинида 6,0 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 298 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Анкориж шаҳридан 1537 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила эпицентри 54 км чуқурликда жойлашган.