Қўшма Штатларнинг Colossal Biosciences биотехнология компанияси Янги Зеландияда яшаган, бўйи 3,5 метрдан ошадиган гигант моа қушларини "қайта тиклаш" лойиҳасида янги қадам ташлаганини маълум қилди.
Олимлар лабораторияда ишлаб чиқилган сунъий тухумлар ёрдамида 26 та жўжани ўстиришга ва муваффақиятли чиқариб олишга муваффақ бўлдилар.
Моалар ер юзида яшаган энг йирик қушлардан бири ҳисобланади. Уларнинг тухуми замонавий эму қуши тухумидан қарийб саккиз баробар катта бўлгани сабабли, лойиҳада тирик қушлардан суррогат она сифатида фойдаланишнинг имкони йўқ.
Компания ишлаб чиққан технология силикон мембранали сунъий қобиқдан иборат бўлиб, у ҳақиқий тухум пўстлоғи вазифасини бажаради: кислород ва намлик алмашинувини таъминлайди, эмбрионнинг ўсиши учун керакли ҳароратни ушлаб туради.
Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, тизим нафақат йўқ бўлиб кетган турларни қайтариш, балки қирилиб кетиш хавфи остида турган ноёб қушларни сақлаб қолиш учун ҳам қўлланилиши мумкин.
Colossal Biosciences бунгача ҳам шунга ўхшаш тажрибалар ўтказган.
Хусусан, компания музлик даври ҳирс йиртқичлари бўлган бўриларни қазилма қолдиқларидаги ДНК ёрдамида қисман қайта тиклаганини, мамонтларни қайтариш устида ишлаётганини ва қадимги ҳайвонлар жунига ўхшаш жунга эга бўлган генетик модификацияланган сичқонларни яратганини маълум қилган эди.