Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига келишига қарши

АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига келишига қарши

Қўшма Штатлар Украина президенти Владимир Зеленскийнинг июн ойида Гаагадаги НАТО саммитига таклиф қилинишига қарши.

Бу ҳақда АНСА агентлиги НАТОдаги манбаларга таяниб ёзмоқда, деб ёзади “Репорт”.

Таъкидланишича, деярли барча НАТО иттифоқчилари Вашингтон позициясидан ҳайратда қолган.

Агентлик маълумотларига кўра, Украинани саммитга таклиф қилиш масаласи НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 14—15-май кунлари Анталияда бўлиб ўтадиган норасмий йиғилишида муҳокама қилиниши мумкин.

24-25 июл кунлари Гаагада НАТО саммити бўлиб ўтади. Саммитда 45 давлат ва ҳукумат раҳбари, 45 ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда 6 мингга яқин делегация аъзолари иштирок этиши кутилмоқда.

Киритилди: 19:57 14.05.2025. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!