АҚШ яқин икки ой ичида Суриядаги 1000 нафар аскарини тўлиқ олиб чиқишни режалаштирмоқда — Al Arabiya.
"АҚШ Суриянинг янги ҳукумати билан яхши алоқалар ўрнатгани, ИШИДга қарши курашда муҳим рол ўйнаган курдларнинг Сурия Демократик кучлари расмий Дамашқ билан келишувга эришгани ортидан мамлакатдаги ҳарбий иштирокини якунлашга қарор қилган", дея хабар бермоқда телеканал.
Сўнгги вақтларда АҚШ кучлари Суриядаги айрим ҳарбий базалар, жумладан, Ал-Танф ва Аш-Шадодийдан олиб чиқилган эди. Ушбу базалар ИШИДга қарши халқаро коалиция фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Шунингдек, тахминан 3000 нафар ИШИД жангарилари Сурия қамоқхоналаридан Ироқдаги хавфсиз жойларга кўчирилган.