Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Япония ва Австралиядан Тайван учун эҳтимолий урушда “аниқ мажбуриятлар”ни талаб қилмоқда — Financial Times

АҚШ Япония ва Австралиядан Тайван учун эҳтимолий урушда “аниқ мажбуриятлар”ни талаб қилмоқда — Financial Times

Нашр маълумотларига кўра, Пентагон иттифоқчилардан Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можародаги ролларини олдиндан белгилаб олишни талаб қилмоқда. Бу эса Токиода ҳам, Канберрада ҳам норозиликни кучайтирмоқда, бу айниқса Қўшма Штатларнинг ўзи Тайванга нисбатан ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган ҳимоя мажбуриятларига эга эмаслиги фонида яққол намоён бўлмоқда.

АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Элбридж Колби сўнгги ойларда Япония ва Австралия мудофаа амалдорлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Бу учрашувларда Хитой билан эҳтимолий ҳарбий сценарийда иштирок масаласи муҳокама қилинди.

FT суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, иттифоқчилар бунга ҳайрон бўлишган, чунки Қўшма Штатларнинг ўзи Тайванга нисбатан “стратегик ноаниқлик” сиёсатини сақлаб қолмоқда.

"Япония Мудофаа вазирлиги тахминий сценарийларга жавоб бермаслигини ва ҳар қандай ҳаракатлар мамлакат конституцияси ҳамда халқаро ҳуқуқ доирасида белгиланажагини билдирди. Австралия эса изоҳ бермади", дейилади нашр хабарида.

Колби, шунингдек, иттифоқчилар ҳарбий бюджетларини ошириш ва устуворликларни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Трамп маъмурияти Европага эътиборни камайтириш, Ҳинд-Тинч океани минтақасига эса, айниқса Японияга ва Австралияга, кўпроқ ҳарбий харажатлар ажратишни истамоқда.

Financial Times, шунингдек, яқинда Колбининг кескин қўшимча молиявий талабидан сўнг АҚШ ва Япония ўртасида режалаштирилган учрашув бекор қилинганини ҳам қайд этди.

Киритилди: 12:34 13.07.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!