АҚШ янги қурол сотиб олиш дастури доирасида Украинага 988 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
Пакетга HIMARS тизими учун ўқ-дорилар, дронлар, танкларни таъмирлаш учун ускуналар ва зирҳли машиналар киритилган.
Маблағлар Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) орқали ажратилади. Ушбу дастур доирасида Пентагон ишлаб чиқарувчилар билан Украина учун қурол ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузади.