Қўшма Штатлар Ямандаги ҳужумлар ҳақида Исроилни олдиндан хабардор қилган.
Бу ҳақда Исроил расмийсига таяниб, Walla ахборот портали хабар берди.
"Исроил ҳужумлардан олдин хабардор қилинган кам сонли давлатлардан бири эди", деди у.
Ўз навбатида, Ливаннинг Al Mayadeen телеканали Исроил самолётлари Яманга рейдларда қатнашгани ҳақида хабар берди.