Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугун, 21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида ўтган Наврўз тантанасида иштирок этиб, тадбирдан кейин президент Шавкат Мирзиёевга имзоси туширилган «Манчестер Сити»даги либосини совға қилди.