Бу ҳақда Қўшма Штатлар Космик кучлари қўмондонлиги маълум қилди.
"АҚШ ҳарбийлари Калифорниядаги Ванденберг базасидан жанговар қисмга эга бўлмаган Minuteman III ракетасини муваффақиятли учирди. Синов машғулот характерида бўлиб, АҚШ қуролли кучларининг мунтазам текширув дастури доирасида ўтказилди", дейилади қўмондонлик баёнотида.
Космик кучлар маълумотига кўра, ракета тахминан 4,2 минг миля (6800 км) учиб, Маршалл оролларидаги Рейган полигонидаги нишонга етиб борган.
"Ушбу синов қитъалараро баллистик ракета тизимининг ишончлилиги, тайёргарлиги ва аниқлигини тасдиқлади. Бу тизим мамлакат ядровий қаршилик стратегиясининг асосий элементи сифатида қолмоқда", дейилади хабарда.