Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ХХР билан зиддият юзага келган тақдирда мобил армия бўлинмаларини яратади

АҚШ ХХР билан зиддият юзага келган тақдирда мобил армия бўлинмаларини яратади

Янги мобил бўлинмалар АҚШ қуруқликдаги қўшинлари томонидан яратилмоқда. Тахминларга кўра, улар Ҳинд-Тинч океани минтақасида ХХР билан можаро юзага келган тақдирда жалб қилинади.

Бу ҳақда АҚШ армиясининг минтақадаги кучларига раҳбарлик қилаётган генерал Роналд Кларкка таяниб, The Wall Street Journal нашри хабар берди.

"Армия... фронт яқинидаги ҳудудларда, жумладан, оролларнинг биринчи занжирида ҳаракат қилиш учун янги мослашувчан бўлинмаларни яратди," - деди у.

Кларкнинг қўшимча қилишича, янги бўлинмалар можаро юз берган тақдирда Хитой нишонларига қуруқликдан зарба беради, жанговар ҳаракатлар зонаси ҳақида қимматли маълумотларни тўплайди ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва денгиз флотининг манёвр қилиш имкониятларини очади.

Киритилди: 19:10 04.05.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!