Бу ҳақида давлат котиби Марко Рубио маьлум қилди.
"Бу, жумладан, Хитой Коммунистик партияси билан алоқадор бўлган ёки стратегик аҳамиятга эга мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабаларга ҳам тааллуқлидир. Шу билан бирга, биз Хитой ва Гонконгдан бўлажак барча аризаларни текширишни кучайтириш учун виза мезонларини кўриб чиқамиз", — дея аниқлик киритди Рубио.
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Давлат департаменти Гарвард университети билан боғлиқ бўлган барча хорижий фуқароларнинг нафақат талабаларнинг, балки университет ходимларининг ҳам визалари қайта кўриб чиқилишини эълон қилди.
Халқаро таълим институти ҳисоботи маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Қўшма Штатларга энг кўп хорижий талабалар айнан Хитойдан келган.