Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Хитойга нисбатан жавоб божлари жорий этишни бир йилга қолдирди

АҚШ Хитойга нисбатан жавоб божлари жорий этишни бир йилга қолдирди

Президент Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралардан сўнг, Қўшма Штатлар Хитой товарларига нисбатан оширилган жавоб тарифларини жорий этишни бир йилга қолдирди.

Бу ҳақда Трампнинг АҚШ ҳукумати расмий ҳужжатлари тўплами бўлмиш Федерал реестрга жойланган баёнотида айтилган.

Унда айтилишича, Корея Республикасидаги учрашув якунлари бўйича АҚШ ва Хитой раҳбарлари “иқтисодий ва савдо алоқалари бўйича тарихий келишувга эришган”. “Ушбу келишув доирасида Хитой, бошқа нарсалар қатори, ноёб ер элементлари ва бошқа муҳим минераллар бўйича мавжуд ва таклиф этилаётган мажбурий экспорт назоратини кечиктириш ва самарали тарзда йўқ қилишга ҳамда яримўтказгичларни етказиб бериш занжирига алоқадор бўлган АҚШ яримўтказгич ишлаб чиқарувчилари ва бошқа йирик компанияларга қарши курашиш масаласини ҳал қилишга келишиб олди”, дейилади ҳужжатда.

Унда шунингдек, Хитой “АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тарифларни 2026 йил 31 декабргача тўхтатиб туриш” мажбуриятини олгани ва АҚШ импортига бож тўлаш муддатини 2026 йил 10 ноябргача узайтириш мажбуриятини олгани айтилади.

"Қўшма Штатлар, ўз навбатида, 2026 йил 10 ноябр, Шарқий вақт билан соат 12:01 гача, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан оширилган жавоб тарифларини кечиктиришни давом эттириш мажбуриятини олди", дейилади Трамп баёнотида. Аввалги тарифларни кечиктириш жорий йилнинг 10 ноябрига қадар амалда эди.

Киритилди: 06:00 07.11.2025. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!