Душанба куни эрталаб Женевада савдо сиёсати бўйича музокаралар якунлари бўйича Қўшма Штатлар ва Хитойнинг қўшма баёноти эълон қилинишидан олдин глобал нефть нархи ўртача даражада ошди.
Бу ҳақда савдо маълумотлари дарак бермоқда.
Brent маркали нефтнинг июль фьючерслари нархи 0,64 фоизга ошиб, бир баррель учун 64,32 долларни ташкил этган бўлса, WTI июнь фьючерслари 0,74 фоизга ошиб, 61,47 долларни ташкил қилди.
Таҳлилчилар АҚШ ва Хитой ўртасида бўлиб ўтган музокаралар бўйича қўшма баёнот эълон қилинишини кутишмоқда. 10—11 май кунлари Женевада томонлар савдо-иқтисодий масалалар бўйича юқори даражадаги музокаралар ўтказди. Хитой томонидан координатор сифатида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн, АҚШ томонидан эса Ғазначилик котиби Скотт Бессент иштирок этди. Музокаралар бўйича қўшма баёнот душанба куни кечқурун эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта натижаларига кўра, Brent ҳам, WTI ҳам нархи 4 фоиздан кўпроққа қимматлашган.