Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Хитой фуқаролари учун визавий чекловларни кучайтириш билан таҳдид қилди — Reuters

 АҚШ Хитой фуқаролари учун визавий чекловларни кучайтириш билан таҳдид қилди — Reuters

Нашр маълумотига кўра, Дональд Трамп маъмурияти Хитой фуқароларига нисбатан визавий чекловларни кучайтириш билан таҳдид қилди. Сабаб — Пекин АҚШда ноқонуний юрган ўз фуқароларини қайтариш жараёнини секинлаштиргани айтилмоқда.

Америка томонининг таъкидлашича, 2025 йил бошида тахминан 3000 нафар депортация қилинган шахсларни қабул қилган Хитой кейинги ойларда бу борада ҳамкорликни пасайтирган. Шу орқали Вашингтонда норозилик кучайган.

Эндиликда АҚШ бир неча чораларни кўриб чиқмоқда:
визалар учун тўловларни ошириш, аризаларни қаттиқроқ текшириш ва чегарада киришни рад этиш ҳолатларини кўпайтириш.

Бу баёнот Трампнинг 14–15 май кунлари Хитойга режалаштирилган ташрифи олдидан янгради. Кутилмоқдаки, у ерда у Си Цзиньпин билан музокараларда айнан депортация ва миграция масаласини кўтаради.

Киритилди: Бугун 20:23. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!