Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ визасиз режимни бекор қилиш билан таҳдид қилиб, ЕИ фуқароларининг биометрик маълумотларини талаб қилди

АҚШ визасиз режимни бекор қилиш билан таҳдид қилиб, ЕИ фуқароларининг биометрик маълумотларини талаб қилди

Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Гап "Enhanced Border Security Partnership" (Чегара хавфсизлиги бўйича кенгайтирилган шериклик) дастури ҳақида кетмоқда. Вашингтон ушбу дастурда иштирок этишни Қўшма Штатларда 90 кунгача визасиз қолиш имконини берувчи дастурда Visa Waiver Program'ни истовчи давлатлар учун мажбурий шарт қилиб қўйди.

Танқидчиларнинг фикрича, эндиликда нафақат Европада ҳибсга олинганлар, балки шунчаки полиция базасига тушиб қолган шахсларнинг ҳам АҚШга кириши тақиқланиши мумкин. Еврокомиссия Вашингтон бу борадаги келишувни тайёрлаш учун якуний муддат сифатида 2026 йил 31 декабрни белгилаганини тасдиқлади. Бу шартни бажармаслик европаликлар учун визасиз режимнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Экспертларнинг фикрича, бу шарт шерикликдан кўра кўпроқ босим ўтказишга ўхшайди.

"Биз буни очиқчасига товламачилик деб баҳолаймиз", — деди Нидерландиядаги Европарламент депутати Ракель Гарсия Эрмида-ван дер Валле. У Еврокомиссияни ушбу келишув устида ишлашни тўхтатишга чақираётган қонун чиқарувчилар гуруҳига киради. Айнан қайси турдаги маълумотлар алмашиниши мумкин? Полиция маълумотлар базаларида кўпинча бармоқ излари ва юз тасвирлари мавжуд бўлади.

"Агар сиз полиция базасида бўлсангиз, бу ҳали судланганингизни англатмайди. Сиз шунчаки гумонланувчи бўлишингиз мумкин", — деди германиялик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Маттиас Монрой. Шундай қилиб, нафақат жиноятчилар, балки оддий фуқаролар ҳам қийнчиликларга учрашлари мумкин.

"Европа Иттифоқи давлатлари ҳам АҚШдаги худди шундай маълумотларга кириш имконига эга бўлишига шубҳа билдирди. Қўшма Штатларда Германиядаги каби марказлаштирилган маълумотлар базаси йўқ. Бу келишув икки томонлама ишламаслигининг яққол белгисидир. Бундан ташқари, бу келишув тузилса, АҚШ ушбу маълумотлардан мигрантларни овлаш учун фойдаланиши мумкин. Мен буни фашистик тизим деб атаган бўлардим", — дея таъкидлади Монрой.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!