Wall Street Journal ёзишича, АҚШ ҳукумати муҳожирларнинг ижтимоий тармоқларини текширишни режалаштирмоқда.
Aризалар кўриб чиқилганда «Америкага қарши» баёнотлар ва террорчиликка алоқадорликка алоҳида эътибор қаратилади. Аммо қандай баёнотлар «Америкага қарши» ҳисобланиши аниқ кўрсатилмаган.
АҚШ давлат департаменти: “Агар сиз Американи ёмон кўрсангиз, Америкада яшашга уринманг”.
Шу билан бирга, давлат департаменти 55 млн виза эгаларини текширмоқда. Қонунбузарлик аниқланса, виза бекор қилинади ва чет элликлар депортация қилиниши мумкин.