АҚШ вице-президенти Вэнс Путин ҳақида илиқ фикр билдирди ва Украина ҳудудларидан воз кечиши мумкинлигини айтган Уиткоффни ҳимоя қилди.
Қўшма Штатлар президенти махсус вакили Стив Уиткоффнинг интервюси жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлди. У Россия президенти Владимир Путин ҳақида ижобий фикр билдирган ва Украина Россияга ҳудудларини бериши мумкинлигини тахмин қилган.
"Стив Уиткофф зўр йигит, у ажойиб ишлар қилмоқда. Уни танқид қилаётган одамлар эса 40 йил давомида муваффақиятсизликка учрагани учун ҳозир ҳасаддан қийналмоқда. Аслида, дипломатиядаги энг муҳим нарса ахмоқ бўлмаслик экан", – деб ёзди Вэнс ижтимоий тармоқда.
Уиткоффнинг интервюсидан сўнг Украина Олий Радаси депутатлари уни Украина бўйича музокаралардан четлатишни талаб қилди. Украиналик қонунчилар Уиткоффни Россия пропагандасини тарқатишда айблашмоқда.