Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ вице-президенти Украинанинг янги ҳужум операцияларига қарши чиқди

АҚШ вице-президенти Украинанинг янги ҳужум операцияларига қарши чиқди

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Украина Қуролли кучларининг янги кенг кўламли ҳужум операцияларини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

The Times нашрига берган интервьюсида Вэнснинг айтишича, Дональд Трамп маъмурияти музокаралар давом этаётган бир пайтда Украина асосий эътиборни мудофаа ҳаракатларига қаратиши керак, деган позицияни қўллаб-қувватламоқда.

Унинг таъкидлашича, бу ёндашувга 2023 йилда Украина Қуролли кучлари амалга оширган қарши ҳужумнинг кутилган натижани бермагани ҳам таъсир кўрсатган.

Вэнснинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳозирги босқичда ҳарбий эскалациядан кўра, музокаралар жараёнини сақлаб қолиш муҳим деб ҳисоблайди.

Мазкур баёнот АҚШ вице-президентининг позициясини акс эттиради.

Киритилди: 16:34 06.07.2026. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!