Қўшма Штатлар Россия ва Украинанинг музокаралардаги позицияларининг аниқ тафсилотларини олди ва улар устида ишламоқда.
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ниҳоят, биз тафсилотларни олдик. Улар устида ишлаяпмиз, лекин ҳали ҳаммасини ўйлаб кўрганимиз йўқ", - деди у.
"Украина Россия ўз ҳудудига бошқа бостириб кирмаслигини билишни истайди. У келажакда ўзининг ҳудудий яхлитлигига ишонч ҳосил қилишни истайди. Руслар маълум ҳудудларни истайди, уларнинг аксариятини аллақачон эгаллаб олган, бироқ баъзиларини эгалламаган. Музокараларнинг моҳияти шундан иборат", - дея қўшимча қилди Вэнс.