Жей Ди Вэнснинг сўзларига кўра, нашр унинг АҚШ ҳарбийларини Украинага юбориш имконияти ҳақидаги баёнотини нотўғри талқин қилган.
"WSJ менинг сўзларимни нотўғри тушунганининг ўзи беманилик. Мен ҳар доим айтганман: Қўшма Штатлар ҳарбийлари фақатгина миллий манфаатларимиз ва хавфсизлигимиз талаб этган ҳолатлардагина ҳарбий можаролар ҳудудида бўлиши керак. Бу уруш эса фақат Россия ва Украина ўртасидаги можаро", — дея ёзди Вэнс Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ WSJ Вэнснинг интервюсига таяниб, Вашингтон Россия билан Украина бўйича келишувга эришиш учун иқтисодий ва ҳарбий босим воситаларидан фойдаланиши мумкинлигини ёзган эди.