Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Венесуэла қирғоқларига наркотрафикка қарши кураш учун эсминецлар юборди — Reuters

АҚШ Венесуэла қирғоқларига наркотрафикка қарши кураш учун эсминецлар юборди — Reuters

Агентликнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар Венесуэла қирғоқларига Лотин Америкаси наркокартеллари таҳдидларига қарши курашиш мақсадида Аegis бошқариладиган ракеталари билан жиҳозланган учта эсминец юборган.

Исмини ошкор қилмаган америкалик амалдорнинг Reuters'га маълум қилишича, Доналд Трамп маъмурияти Кариб ҳавзасининг жанубий қисмида ўтказишни режалаштираётган операцияларда кемалар экипажлари ва денгиз пиёдаларини қўшиб ҳисоблаганда қарийб 4000 киши жалб қилинади.

"Кенгроқ ҳудудда қўшимча кучлар ҳам жойлаштирилади, жумладан бир нечта P-8 разведка самолётлари, ҳарбий кемалар ва камида битта сувости кемаси бўлади. Бу воситалар фақат разведка ва кузатув учун эмас, балки аниқ зарбалар бериш учун ҳам қўлланиши мумкин", дейилади Reuters хабарида.

Киритилди: 15:06 19.08.2025. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!