Қизғин муҳокамалар ва бир қатор тунги мунозаралардан сўнг, Вакиллар палатаси Доналд Трамп томонидан таклиф этилган кенг қамровли қонун лойиҳасини қабул қилди.
Бу лойиҳа солиқ имтиёзлари, ижтимоий ҳимоя тизимидаги қисқартиришлар ва янги харажат моддаларини ўз ичига олади. 1000 саҳифадан ортиқ бўлган ҳужжат жуда оз фарқ билан – 214 га қарши 215 овоз билан маъқулланди.
Спикер Майк Жонсон демократлар ва айрим республикачиларнинг қаршилигига қарамай, ташаббусни қабул қилишга эришди. Энди қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши учун Сенатга йўлланади.