Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Хитой сунъий интеллект бўйича илк музокараларга тайёргарлик кўрмоқда — «Reuters»

АҚШ ва Хитой сунъий интеллект бўйича илк музокараларга тайёргарлик кўрмоқда — «Reuters»



АҚШ ва Хитой Трамп Оқ уйга қайтганидан бери фақат сунъий интеллект масалаларига бағишланган илк расмий икки томонлама музокараларни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Музокаралар сентябрь ойи ўрталарда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

АҚШ делегациясига молия вазири Скотт Бессент бошчилик қилиши кутилмоқда. Хитой томонидан эса бош вазир ўринбосари Хэ Лифэн ёки юқори мартабали амалдор Дин Сюэсян иштирок этиши мумкин.

Вашингтон сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда киберҳужумларни мониторинг қилиш соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, АҚШ сунъий интеллект лабораторияларига киберхатарларни камайтириш мақсадида маълумот алмашиш ва қоидаларга риоя этилишини мустақил равишда назорат қилишни таклиф қилган.

Айни пайтда «Майкрософт»нинг собиқ юқори мартабали раҳбари Крейг Манди мулоқот арафасида икки томон ўртасида воситачилик қилмоқда.

Киритилди: 17:21 05.09.2026. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!