Бу келишувга АҚШ уруш вазири Пит Ҳегсет ва Хитой мудофаа вазири Дун Цзюн ўртасида Малайзияда ўтказилган учрашувда эришилди. Томонлар икки давлат ҳарбийлари ўртасида алоқа каналларини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди ва бу мавзуда қўшимча учрашувлар ўтказишга келишиб олди.
"Мен ҳозиргина президент Трамп билан суҳбатлашдим ва биз “АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон ҳозиргидай яхши бўлмаган”, деган фикрдамиз. Президент Трампнинг Жанубий Кореяда раис Си билан ўтказган тарихий учрашувидан сўнг мен ҳам Хитой миллий мудофаа вазири билан Малайзияда ижобий учрашув ўтказдим. Биз, шунингдек, ҳарбийлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай муаммоларни камайтириш учун ҳамкорлик каналларини яратиш зарурлигига ҳам келишдик", — деб ёзди Ҳегсет Х ижтимоий тармоғида.