АҚШнинг Африка қўмондонлиги ва Сомали федерал ҳукумат армияси ИШИДнинг Пунтленд минтақасидаги марраларига зарбалар берди.
“Репорт”нинг Гообжооғга таяниб хабар беришича , Бари вилоятидаги Босасо шаҳридан 70 км узоқликда ҳарбийлар дронлардан фойдаланган, шундан сўнг махсус кучлар рейдини бошлаган.
“ AFRICOM билан биргаликдаги ҳаракатлар Сомали ва унинг халқаро ҳамкорларининг террорчилик таҳдидини бартараф этиш ва барқарорликни тиклашдаги қатъиятини таъкидлайди”, — дейилади баёнотда.