Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ва Россия Украина бўйича махфий режани ишлаб чиқмоқда

АҚШ ва Россия Украина бўйича махфий режани ишлаб чиқмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадаги урушни тугатишга қаратилган янги режа бўйича Россия ҳуқуқати билан яширин музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, янги режа 28 банддан иборат бўлиб, улар тўрт асосий йўналишга бўлинган: Украинада тинчлик, хавфсизлик кафолатлари, Европадаги хавфсизлик ҳамда АҚШнинг Россия ва Украина билан келажакдаги муносабатлари. Аммо ушбу ҳужжатда ҳудудий масалалар қандай акс этгани номаълум.

🗣 Режани ишлаб чиқишни АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф бошқармоқда. У ушбу масалани Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билан муҳокама қилган. Дмитриев Axiosга берган интервьюсида режани амалга ошириш имкониятлари борлигига оптимизм билан қарайотганини айтган.

«Биз Россиянинг позицияси ҳақиқатан ҳам эшитилганини ҳис қиляпмиз», – деди Дмитриев.

Axios мазкур тинчлик режасининг батафсил мазмуни ҳамда томонларнинг Украина бўйича ҳудудий масалалардаги позициясини ошкор қилмаган.

Киритилди: Бугун 20:11. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!