Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Мексика картелларга алоқадор қимор ўйинларига қарши санкциялар киритди

АҚШ ва Мексика картелларга алоқадор қимор ўйинларига қарши санкциялар киритди

Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) ва Молиявий жиноятларга қарши кураш тармоғи (FinCEN), Мексика ҳукумати билан биргаликда Hysa уюшган жиноий гуруҳи ва Мексика ва Европада наркотик картеллари ва бошқа жиноий фаолиятлар учун пул ювиш билан шуғулланувчи бир қанча Мексика қимор муассасаларига қарши санкциялар эълон қилди.

Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Департамент маълумотларига кўра, бу чора-тадбирлар икки давлат ўртасида АҚШ молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Жон Хёрлининг Мексикага ташрифи чоғида эришилган келишувлар натижаси бўлиб, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва у билан боғлиқ молиявий жиноятларга қарши курашишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

"Қўшма Штатлар ва Мексика Мексика қимор саноатида пул ювишга қарши курашда биргаликда ишламоқда. Картелларни қўллаб-қувватлаётганларга хабаримиз аниқ: сиз жавобгарликка тортиласиз. Мексика ҳукуматига бу ишдаги кучли ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирамиз ", деди Хёрли.

OFAC 27 нафар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди, FinCEN эса пул ювиш хавфи туфайли 10 та Мексикалик қимор муассасаларининг АҚШ молия тизимига киришини чекловчи махсус чора кўришни таклиф қилди.

Киритилди: 08:45 14.11.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!