Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Канададаги оилалар OpenAIни судга берди

АҚШ ва Канададаги оилалар OpenAIни судга берди

АҚШ ва Канададаги оилалар Калифорния судларида компанияга қарши еттита даъво аризаси билан мурожаат қилишди, уларда машҳур ChatGPT чат-боти ишлаб чиқарувчиси OpenAIни суицидга ундашда айблашди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, суд ҳужжатларига кўра, тўрт киши, жумладан, Жоржиядан 17 ёшли ва Техасдан 23 ёшли йигит ўз жонига қасд қилган, яна уч киши ChatGPT билан ўзаро алоқада бўлиш натижасида жиддий психологик травма олган. Даъвогарларнинг таъкидлашича, "чат-бот билан узоқ суҳбатлардан сўнг, одамлар баъзан ўз жонига қасд қилишга олиб келадиган восвослик ҳолатига тушиб қолишади". Улар компенсацияни, шунингдек, суҳбатни автоматик равишда тугатишни ўз ичига олган ChatGPTга тузатишлар киритишни талаб қилишди.

OpenAI вазиятни "даҳшатли" деб атади. Компания тафсилотларни тушуниш учун тегишли ҳужжатларни кўриб чиқаётганини айтди. OpenAI октябрь ойида чат-ботга ўзгартиришлар киритилганини таъкидлади. Ушбу ўзгаришлар унга руҳий саломатлик муаммоларини яхшироқ аниқлаш ва уларга жавоб бериш, шунингдек, одамларни аниқ ёрдамга йўналтириш имконини беради.

- Биз ChatGPTнинг алоҳида эътибор талаб қиладиган муаммоларга муносабатини яхшилашда давом этамиз, - деб ишонтирди компания вакиллари.

Киритилди: 23:15 08.11.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!