Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Канада Эроннинг дрон ишлаб чиқарувчиларига санкция киритди

АҚШ ва Канада Эроннинг дрон ишлаб чиқарувчиларига санкция киритди

Канада ва Қўшма Штатлар сўнгги 24 соат ичида санкциялар рўйхатига Эроннинг жанговар учувчисиз самолётлар ишлаб чиқарувчилари ва уларни Россияга олиб ўтишда иштирок этган шахслар киритилганини эълон қилди.

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли чоршанба куни, Канада Эроннинг Шаҳед ва Қодс авиакомпаниялари ва улар билан алоқадор бўлган олти кишига нисбатан санкциялар киритди. Канада Ташқи ишлар вазирлигининг сўзларига кўра, бу иккала компания, бошқа нарсалар қатори, Россия томонидан Украина билан урушда фойдаланиладиган дронларни ишлаб чиқади ва ишлаб чиқаради.

Канада санкциялар реестрига киритилган ёзувга кўра, бу шахслар ва фирмалар 10 ноябрдаёқ рўйхатга олинган.

Чоршанба куни АҚШ Молия вазирлиги ҳам (АҚШда ҳали сешанба куни эди) Шаҳед компаниясига, тўғрироғи, унинг тадқиқот марказига, шунингдек, АҚШнинг сўзларига кўра, бу жараёнда иштирок этган яна икки фирма ва икки шахсга қарши санкциялар эълон қилди.

Киритилди: 10:27 17.11.2022. Ўқилди: 1548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!