Исроил-АҚШ қўшма ҳарбий операцияси бошланганидан бери Эронда ҳалок бўлганлар сони 555 кишига етди.
Бу ҳақда Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти хабар бермоқда.
"Икки кун олдин бошланган АҚШ ва Исроил ҳужумлари натижасида Эронда жами 555 киши ҳалок бўлди", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, мавжуд маълумотларга кўра, ҳужумлар натижасида мамлакат бўйлаб 131 та шаҳарда вайронагарчилик ва зарар қайд этилган.
Шуни таъкидлаш керакки, олдинги куни Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари натижасида 201 киши ҳалок бўлган ва 747 киши яраланган.