Axios нашри аноним америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарба беришнинг тахминий вақтини Женевада ўтиши режалаштирилган Эрон–АҚШ музокараларидан 1 ҳафта олдин келишиб олган.
Шунингдек, порталнинг қайд этишича, Трампнинг махсус вакиллари — Жаред Кушнер ва Стив Уиткофф дастлаб Женевадаги музокаралар ижобий натижа олиб келишига ишонмаган.
Шунга қарамай, улар дипломатик жараён сақланиб қолаётганини Теҳронга намойиш этиш мақсадида учрашувларда иштирок этишга қарор қилган.