Бугун 28 февраль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ ва Германия Киевни мажбурламоқчи

 АҚШ ва Германия Киевни мажбурламоқчи

АҚШ ва Германия расмийлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан музокаралар бошлашга мажбурламоқчи, деб ёзади ҳарбий кузатувчи Жулиан Рёпке Bild нашридаги мақоласида Германия ҳукумати доираларидаги ягона манбага таяниб. Таблоид тўғридан-тўғри далилларни эълон қилмади.

Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам донорлари бўлган АҚШ ва Германиянинг режасига кўра, Киев “суверенитет ва ҳудудий яхлитлик”ни Кремл билан муҳокама қилиш учун музокараларга “стратегик жиҳатдан фойдали музокаралар позициясида” ёндашиши керак, деб даъво қилмоқда Bild.

Берлин ва Вашингтон Зеленскийни музокаралар зарурлигига тўғридан-тўғри ишонтириш ниятида эмас, аксинча, қурол-яроғ етказиб беришдан таянч сифатида фойдаланиб, уни бунга рози бўлишга мажбурлашни режалаштирмоқда, дея таъкидлайди Bild. Нашрнинг ёзишича, иттифоқчилар Киевга Украина армиясига ҳозирги фронтни ушлаб туриш имконини берадиган, аммо Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод этмайдиган миқдорда қурол етказиб бериш ниятида.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Германия мудофаа вазири Борис Писториус бундай тактикага қарши ва қурол-яроғ етказиб беришни қўллаб-қувватлайди, бироқ “қўллари боғланган”.

Германия ҳукумати вакили Билд нашрига берган изоҳида "Германия Украина томонида қатъий эканини" айтди. "Федерал ҳукумат: Украина Россия агрессиясига қарши мудофаа курашида ҳарбий ва сиёсий мақсадларни аниқ белгилаши керак. Биз Украинани Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган вақтгача қўллаб-қувватлаймиз", — деб жавоб берди ҳукумат Bild нашрига.

Нашр манбасига кўра, Германия ва Қўшма Штатларнинг "Б режаси" ҳам мавжуд бўлиб, у ҳозирги чегараларда можарони музлатишдан иборат.

Германия, АҚШ ва Украина ҳали Bild мақоласига жавоб бермади.

Киритилди: 23:40 24.11.2023. Ўқилди: 4229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!