Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ва Европа америкалик хусусий ҳарбий компанияларни Украинага юбориш масаласини муҳокама қилмоқда — The Telegraph

АҚШ ва Европа америкалик хусусий ҳарбий компанияларни Украинага юбориш масаласини муҳокама қилмоқда — The Telegraph

Газетанинг ёзишича, мазкур режа Трампнинг Киев назорати остидаги ҳудудларга АҚШ мунтазам қўшинлари жойлаштирмаслиги ҳақидаги ваъдаси бузилмаслиги учун муросавий ечим сифатида кўрилмоқда.

Нашр манбаларига кўра, Қўшма Штатларнинг хусусий ҳарбий компаниялари Украинада олдинги чизиғдаги мудофаа истеҳкомларини тиклаш, янги ҳарбий базалар қуриш ва америкалик компанияларни қўриқлаш ишларида қатнашиши мумкин. Шунингдек, уларнинг мавжудлиги Владимир Путиннинг эришиладиган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишининг олдини олиш учун тийиб турувчи омил сифатида баҳоланмоқда.

"Бундан ташқари, Украинада хавфсизлик кафолатларини таъминлашга қаратилган бошқа режалар ҳам муҳокама қилинмоқда. Якуний тафсилотлар, жумладан, ҳаво патруллари миссиялари, ҳарбийларни тайёрлаш ва Қўшма Штатларнинг Қора денгиздаги мавжудлигини таъминлаш бўйича режалар яқин кунларда эълон қилиниши мумкин", дея ёзмоқда The Telegraph.

Киритилди: 12:47 31.08.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!